Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кипрда президент сайловлари якунланди
Фото: Petros Karadjias
Кипрда маҳаллий вақт билан 18.00да президент сайловларида овоз бериш якунланди. Мамлакатдаги 1100дан кўпроқ сайлов участкалари соат 7дан очиқ бўлган.
Сайловнинг якуний натижалари соат 20.30дан кейин олиниши кутилмоқда.
Сайлов комиссияси маълумотларига кўра, соат 17да рўйхатга олинган сайловчилардан 66,2 фоизи овоз бериб бўлган. Сайловлардаги иштирок 2013 йилдагидан пастроқ бўлган, ўшанда соат 17га қадар 77,6 фоиз сайловчи овоз бериб бўлганди.
Кипр президенти яширин овоз бериш билан 5 йилга сайланади. Бу сайловлар мустақил Кипр давлати ташкил этилгандан кейин 13-сонли президент сайловларидир. Мамлакат раҳбари лавозимига 9 номзод даъвогарлик қилмоқда. Агар 1-босқичда номзодлардан бирортаси 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплай олмаса, унда 4 февралда 2-босқич ўтказилади ва унда 1-босқичда энг кўп овоз тўплаган 2 номзод кураш олиб боради.
Мавзуга оид
15:14 / 09.03.2026
Кипрдаги авиабазага ҳужум қилган дрондан Россияда чиқарилган қисмлар топилди
15:15 / 03.03.2026
Трампнинг эътирози: Британия Эронга зарбалар учун базаларини бермади
13:43 / 02.03.2026
Кипрдаги Британия авиабазаси дрон ҳужумига учради
15:22 / 05.02.2026