Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона» навбатдаги рекорд сари кетмоқда
Фото: Барселона матбуот хизмати
Испания чемпионатининг 21-турида «Алавес» устидан иродали ғалабага эришган «Барселона» мағлубиятсиз сериясини давом эттирди. Ўйиннинг 23-дақиқасида Йон Гвидеттининг аниқ зарбасидан кейин меҳмонлар олдинга чиқишганди. Иккинчи бўлимда каталонияликлар Луис Суарес (72-дақиқа) ва Лионель Месси (84) урган голлар эвазига ғалабага эришди.
Шу тариқа, каталонияликлар Примеранинг жорий мавсумида мағлубиятсиз сериясини 21 ўйинга етказишди. Бу жамоа ўз рекордини такрорлаши бўлди. Бу рекорд 2009/10 йилги мавсумда Хосеп Гвардиола бошқарувидаги жамоа томонидан ўрнатилганди.
Кейинги турда «Барселона» «Эспаньол» меҳмони бўлишади. Вальверде жамоаси Каталония дербисида ғалабага эришса, рекорд янгиланади.
Айни вақтда «Барселона» Испания чемпионатида 57 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди.
Мавзуга оид
20:37 / 16.05.2026
Левандовски «Барселона»ни тарк этишини эълон қилди
02:34 / 11.05.2026
"Барселона" "Реал" билан ўйинда Испания чемпионига айланди. Бунақаси илк бор рўй берди
20:32 / 10.05.2026
“Барселона” бош мураббийининг отаси “Эл Класико” кунида вафот этди
11:26 / 03.05.2026