Жаҳон | 15:10 / 29.01.2018
7202
1 дақиқада ўқилади

Индиана Жонс ҳақидаги бешинчи фильмнинг қачон экранларга чиқиши маълум қилинди

Фото: Lucasfilm Ltd.

Археолог Индиана Жонснинг саргузаштлари ҳақидаги бешинчи фильм 2020 йилнинг ёзида катта экранларга чиқади. The Hollywood Reporter шу ҳақида хабар берди. 

Манбага кўра, франшизага Стивен Спильберг режиссёрлик қилади, у бунинг учун ҳатто "Вестсайд тарихи" Бродвей мюзикли экранизацияси устидаги ишларини тўхтатиб қўйишига тўғри келди. 

Фильмнинг ижрочи продюсери - Жорж Лукас, бастакори эса - Жон Уильямс бўлиши маълум қилинган. Актёрлар таркиби ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ, лекин бош ролни аввалгидек Харрисон Форд ўйнаши қайд этилган. 

"Индиана Жонс" — доктор Ҳенрининг саргузаштларига асосланган медиафраншиза. Унинг биринчи қисми 1981 йилда намойиш этилган. 

Мавзуга оид