МРТ ускунаси 32 ёшли эркакнинг умрига зомин бўлди
Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳридаги шифохонада МРТ ускунаси эркак кишини ичкарига тортиб кетди, натижада у ҳаёт билан тўғри келмайдиган жароҳатлар олди. Ушбу ҳодиса ҳақида The New Indian Express нашри хабар тарқатган.
32 ёшли Ражеш Мару МРТ ускунаси ишлаётган хонага кислород баллони билан кирган. Мару баллонни кекса қариндошига олиб келган бўлиб, унга сканердан ўтказиш жараёнида ҳамроҳлик қилаётганди. Гарчи ускуна ишлаётганда хонага металл буюмларни олиб кириш тақиқланган бўлса-да, Марунинг қайниси сўзларига кўра, шифохона ходими ҳаммаси жойида бўлиши ва буни ҳар куни қилишлари ҳақида айтган. Бундан ташқари, у ускуна ўчириб қўйилганини маълум қилган. Шифокор ва МРТ оператори бунга умуман эътибор беришмади.
Маруга хонага кирганида, уни кучли магнит билан сканер ичига тортиб кетган. Шифокорлар дарҳол унга ёрдамга ошиқишди, бироқ эркак 10 дақиқадан сўнг жонлантириш бўлимида қон кетишидан вафот этди.
Ҳодиса рўй берган пайтда хонада бўлган шифохона ходимлари терговга жалб этилди ва эҳтиётсизлик оқибатида одам ўлдиришда айбланмоқда.
Мавзуга оид
20:58 / 19.11.2024
Путин Ҳиндистонга боради
16:43 / 17.11.2024
Ҳиндистон биринчи гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди
16:50 / 16.11.2024
Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши кучайиб кетганидан Тож Маҳал кўринмай қолди
17:36 / 14.11.2024