Жаҳон | 08:36 / 30.01.2018
8276
1 дақиқада ўқилади

Руслар беқарорлаштирувчи ҳаракатларни тўхтатмагунга қадар – АҚШ санкциялар ҳақида

Фото: Tupungato

АҚШнинг санкциялар дастури Россия «провокацион ва беқарорлаштирувчи» ҳаракатларни тўхтатмагунга қадар давом этади. Бу ҳақда РИА «Новости» АҚШ Давлат департаментидаги манбага таянган ҳолда хабар қилмоқда.

«Бу санкциялар Россия уларнинг жорий этилишига олиб келган ҳаракатлари бўйича АҚШ конгресси ва маъмурияти талабини қондирмагунга қадар давом этади», - дея маълум қилишган Давлат департаментидан.

Манбанинг сўзларига кўра, санкциялар Россияни унинг ҳаракатлари учун жазолаши керак.

«Биз рус ҳарбий анжомларини бошқа мамлакатлар томонидан сотиб олинишининг олдини олиб, Россияни бу келишувлардан тушадиган пулларни душманлик кайфиятидаги ва беқарорлаштирувчи ҳаракатлари бўйича халқаро кампанияни амалга оширишда фойдаланиш имкониятидан маҳрум этамиз», - дея маълум қилган манба.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат департаменти Россия санкциялар туфайли миллиардлаб долларлик қуролни сота олмагани ҳақида маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид