Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент аҳолиси сўнгги беш йилда қанчага кўпайгани айтилди
Фото: ЎзА
Тошкент шаҳри аҳолиси сўнгги беш йилда беш фоизга кўпайди. 2018 йилда Тошкент шаҳридаги аҳоли сони 2 миллион 498 мингтага етиши кутилмоқда.
ЎзА хабарига кўра, 2017 йил охирига келиб Ўзбекистон пойтахтида истиқомат қилаётганлар 2 миллион 465 минг кишига етган. 2012 йилда бу кўрсаткич 2 миллион 342 мингни ташкил этган.
2018 йилда пойтахтда таҳсил олаётган талабалар сонининг қисқариши кутилмоқда. Хусусан, ўтган йилда 109 минг нафарга яқин талаба рўйхатга олинган бўлса, жорий йилда уларнинг сони қарийб 7 мингга камаяди.
Пенсионерлар сони бўйича кейинги беш йилдаги энг юқори кўрсаткич 2017 йилда қайд этилган бўлиб, 326 минг нафарга етган.
Мавзуга оид
07:36
Қайси давлатларда аҳоли пойтахтда жамланган? (Харита)
18:56 / 22.02.2026
Тошкентда меҳмонхона қуриш учун 12 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланди
07:41 / 22.02.2026
Тошкентда учта автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди
20:07 / 21.02.2026