Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергели автомобил бозори бузилмайди — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Маълум қилинишича, ҳозир бозор ҳудудида сотувчи, харидор ва мижоз учун қулайликларни ошириш мақсадида модернизация, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Сергели автомобил бозори ўз фаолиятини одатдаги тартибда давом эттирмоқда ва бозорнинг бузилиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳозир бозор ҳудудида сотувчи, харидор ва мижоз учун қулайликларни ошириш мақсадида модернизация, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Таъкидланишича, лойиҳанинг асосий мақсади инфратузилмани янгилаш, хавфсиз ва замонавий савдо муҳитини яратиш ҳамда хизматлар сифатини яхшилашдан иборат.
Қайд этилишича, маъмурий бинога кириш жойлари янгиланиб, гранит плита ётқизилмоқда. Шунингдек, ҳудуддаги 16,2 минг м2 майдонни асфалт қилиш режалаштирилган.
Хабарга кўра, бозор ҳудудига автомобилларнинг кириши учун инсон омилисиз ишлайдиган автоматлаштирилган тўлов тизими ҳам жорий этилади. Мутасаддилар бу кириш жараёнини тезлаштириш, шаффофликни таъминлаш ва мижозлар учун қулайлик яратишга хизмат қилишини таъкидламоқда.
Ҳокимлик бозорнинг бузилиши ҳақида тарқалаётган хабарларни рад этиб, амалга оширилаётган ишлар ҳудудни ривожлантириш, тадбиркорлар фаолияти учун шароитларни яхшилаш ҳамда пойтахт аҳолиси учун янада қулай муҳит яратишга қаратилганини билдирди.
Мавзуга оид
15:47
Тошкентда туғуруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
12:29
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026