Ўзбекистон | 15:30 / 01.02.2018
37939
2 дақиқада ўқилади

2 февраль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғиши кузатилади

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳри. Республика  Гидрометеорология   марказининг   хабар    беришича, 2 февраль куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, қор ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 0-5, Устюрт бўйлаб 5-10 даража совуқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Кечаси 2-7, чўл ҳудудлари бўйлаб 5-10 даража совуқ, кундузи  2-7 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва  Сирдарё  вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 1-6 даража илиқ бўлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид