22:30 / 02.02.2018
10707

«Пуллар футболни ўлдирмоқда» - Венгер дардини айтди

Фото: Getty Images

«Арсенал» устози Арсен Венгер фикрига кўра, «Манчестер Сити», «Бавария», «ПСЖ» ва «Барселона» клубларининг ички чемпионатда катта фарқ билан пешқадамлик қилаётгани мухлисларга ёқадиган ҳолат эмас.

У миллий лигаларда интриганинг йўқолиб бораётгани ҳақида куюниб гапирди.

«Бешта кучли чемпионатга назар солсак, тўрттасида чемпион номини ҳозирданоқ айтиш мумкин. Бу эса вазиятнинг издан чиқиб кетаётганидан далолат беради.

Баъзи клубларнинг жуда катта молиявий салоҳияти рақобатни бузмоқда. Катта пуллар футболни ўлдиряпти», — деб мутахассис сўзларини келтирмоқда BBC.

Top