Жаҳон | 13:17 / 02.02.2018
11695
1 дақиқада ўқилади

Шанхайда автомобиль пиёдаларга келиб урилди

Фото: AP Photo

Шанхайнинг туристик марказида автомобиль йўл четига чиқиб кетди ҳамда пиёдаларга бориб урилди. Ўн саккиз киши шифохонага олиб кетилди, деб хабар бермоқда Синьхуа агентлиги.

Ҳодиса маҳаллий вақт билан эрталабки соат ўнда Хуанпу туманидаги Синьчан ва Наньчан кўчалари кесишмасида юз берди.

Фургон Starbucks қаҳвахонаси панжараси билан тўқнашиб кетгач ёнган, бироқ олов газ баллонларига ўтмаган. Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф этишди.

Қайд этилишича, уч киши оғир аҳволда қолмоқда. Полициядан билдирилишича, ҳодиса атайин ҳужум бўлмаган. Ҳайдовчи автомобиль салонида ёнғин келиб чиққани туфайли бошқарувни йўқотган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид