Жаҳон | 22:35 / 03.02.2018
19523
1 дақиқада ўқилади

Сатурн йўлдоши Титанда ҳаёт излари топилди

Фото: NASA / JPL-Caltech/Space Science Institute

НАСА коинот агентлиги тадқиқотчилари Сатурн йўлдоши Титан атмосферасида унда  микроорганизмлар борлигидан дарак берувчи моддани аниқлашди. Бу ҳақда Phys.org сайтида чоп этилган хабарда айтилган.

Титан сиртидан 200 км баландликда микроорганизмлар ҳужайра мембраналарининг шаклланишида иштирок этувчи бирикмалар – акрилонитрилнинг кичик миқдорда борлиги қайд қилинди. Бу бирикмалар метан океанларида яшаши тахмин қилинмоқда.

Молекулалар Титаннинг жанубий қутбида аниқланган. Титанда ҳукм сурувчи паст ҳароратларда (Цельсий бўйича 179 даража совуқ) акрилонитрил томчиларга бирлашиб, метан кўлларга тушади. Тажрибанинг кўрсатишича, Титаннинг шимолий қисмида ушбу моддадан бир куб сантиметрда ўн минглаб тирик ҳужайраларни яратишга етиши керак, бу эса сайёрамиздаги океанлар яқинидаги ҳудудлардаги бактериялар сонидан кўпроқни ташкил қилади. 

Олимлар акрилонитрилни топиш учун Atacama Large Millimeter Array радиотелескоплар мажмуасидан фойдаланишган.

Мавзуга оид