Жаҳон | 19:04 / 06.02.2018
12431
2 дақиқада ўқилади

Владимир Путин президент лавозимига номзод сифатида қайд қилинди

Фото: ИЗВЕСТИЯ/Павел Бедняков

Россия Владимир Путин март ойида ўтадиган Россия президенти сайловларида иштирок этувчи номзод сифатида қайд қилинди. Бу ҳақда Россия Марказий сайлов комиссияси (МСК) маълум қилди.  

“Марказий сайлов комиссияси Владимир Владимирович Путинни Россия президенти лавозимига номзод сифатида қайд қилишга қарор қилади”, дейилган МСК қарорида.

Маълум қилинишича, Путин номзод сифатида соат 11:25да қайд қилинган. Путиннинг қайд қилингани ҳақидаги гувоҳнома унинг ишончли вакили – сайловолди штаби ҳуқуқшуноси Сергей Кабишевга топширилган.

МСК раҳбари ўринбосари Николай Булаевнинг таъкидлашича, Путиннинг номзоди учун йиғилган 315 минг имзодан фақатгина 232 тасигина талабларга жавоб бермайдиган деб  топилган. Умумий ҳисобда Путин номзоди учун мамлакатнинг барча ҳудудларидан 1,6 млн дан кўпроқ имзо йиғилган, МСКга эса 314 837 имзо қўйилган варақлар топширилган. 

Россия президенти сайловлари 18 март куни бўлиб ўтади. Путин сайловда мустақил номзод сифатида иштирок этади. Амалдаги қонунчиликка кўра, у номзод сифатида қайд қилиниши учун 300 минг тарафдорининг имзосини тўплаши керак эди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид