Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар саратонни келтириб чиқарувчи маҳсулотлар ҳақида маълумот беришди
Фото: Global Look Press
Америкалик олимларнинг аниқлашича, аспарагин аминокислотаси миқдори кам бўлган маҳсулотлар гормонал терапия билан даволаниши қийин бўлган кўкрак саратони тажовузкор шакли билан касалланиш хавфини анча камайтиради.
Тадқиқотчилар натижалари Nature журналида эълон қилинган, матбуот релизи эса EurekAlert! сайтида жойлаштирилди.
Тадқиқотлар натижасида аниқланишича, бирламчи саратон ҳужайраларида аспарагин синтетазаси ферменти фаоллиги хавфли ҳужайраларнинг бошқа тўқималар ҳамда аъзоларга тарқалиб кетишига хизмат қилади. Фермент ишининг медикаментозли босиб турилиши ҳамда парҳез иккиламчи ўчоқлар пайдо бўлиши хавфини камайтиради.
«Бизнинг тадқиқот шундан дарак берадики, парҳез касалликнинг кечишига таъсир кўрсатиши мумкин», - дея айтиб ўтди олим Саймон Нотт.
Унинг сўзларига кўра, ушбу аминокислота миқдорининг камлиги аксарият мева ва сабзавотларда учрайди.
Шу билан бирга, аспарагиннинг катта ҳажмлари сут маҳсулотлари, мол гўшти, товуқ гўшти, тухум, балиқ, денгиз маҳсулотлари, спаржа, картошка, дуккали маҳсулотлар, ёнғоқлар, сояда бор.
Мавзуга оид
23:32 / 02.04.2026
АҚШ бош прокурори Пэм Бонди истеъфога чиқади
23:13 / 02.04.2026
Эрондаги энг катта кўприк АҚШ ва Исроил зарбаси оқибатида вайрон бўлди
21:32 / 02.04.2026
АҚШда 51 йил аввалги қотиллик ДНК технологияси ёрдамида фош этилди
21:19 / 02.04.2026