«Барселона» финалга чиқди
«Барселона» Испания Кубогининг ярим финалида «Валенсия» қаршилигини синдирди. «Месталья»да кечган жавоб учрашуви меҳмонлар жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйиндаги биринчи гол 49-дақиқада «Барселона»нинг янги аъзоси Филиппе Коутиньо томонидан урилди, уни Луис Суарес голли пас билан таъминлади. Қайд этиш керакки, бу бразилиялик хавбек учун Каталония жамоасидаги дебют гол бўлди.
82-дақиқада Иван Ракитич ғалабани мустаҳкамловчи голни урди, унга ҳам Суарес ассистентлик қилди.
Жамоаларнинг биринчи учрашувида «Барселона» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди ва икки учрашув натижасига кўра каталонияликлар Испания Кубоги финалига чиқди. Бош соврин учун жамоа «Севилья»га қарши майдонга чиқади.
Испания Кубоги
1/2 финал
Жавоб ўйинлари
Валенсия – Барселона 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 49 Коутиньо, 0:2 – 82 Ракитич.
Валенсия – Доменек, Габриэл, Гайя, Монтойя, Гарай (Рубен Везу, 71), Парехо, Кондогбиа, Коклен (Гонсалу Гедеш, 55), Родриго (Солер, 55), Вьетто, Дзадза.
Барселона – Силлессен, Умтити, Пике (Мина, 83), Альба, Андре Гомеш (Коутиньо, 46), Серджи Роберто, Бускетс, Ракитич, Иньеста (Паулиньо, 65), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Родриго (34), Дзадза (75), Парехо (90).
Биринчи ўйин: 0:1
Мавзуга оид
11:33 / 27.09.2024
«Барса»да ажойиб старт ва катта муаммо: тер Стегенсиз қолган жамоанинг аҳволи қандай кечади?
12:22 / 16.09.2024
«Арсенал» ва «Барса» дербиларда ғалаба қозонди, Италияда — тартибсизлик
12:38 / 30.08.2024
«Барса»дан жиддий старт. Флик чемпионлик учун курашишини баралла эълон қилди
18:54 / 09.08.2024