Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бирйўла уч дисплейга эга LG смартфони патентланди
Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти LG компаниясининг тахланувчи дисплейли смартфони патентини рўйхатдан ўтказди. Унга кўра, қурилма оддий смартфондан планшетга айланиши мумкин. GizmoChina шу ҳақида хабар берди.
Патент аризаси 2014 йилда берилган бўлишига қарамай, ўтган йилнинг ноябридагина тасдиқланди, инсайдерлар бу ҳақида энди хабар беришмоқда.
Янги технологияга кўра, LG'нинг янги қурилмаси бир смартфон экранидек тахланувчи уч дисплейга эга бўлади. Фойдаланувчи зарурат туғилганда қурилмани очиб, планшет кўринишига келтириши мумкин бўлади.
Тахланувчи дисплейга эга қурилмани яратиш ғоясига кўплаб электрон қурилмалар ишлаб чиқарувчилари қизиқиб қолишган. Ўтган йили ZTE компанияси тахлама қурилма кўринишидаги илк Axon M смартфонини ишлаб чиқарди. Қурилма икки дисплейга эга бўлиб, уни ҳам ҳам смартфон, ҳам планшет сифатида қўллаш мумкин.
Мавзуга оид
21:30 / 22.02.2026
Huawei феврал охирида глобал тақдимот ўтказади
22:26 / 19.02.2026
Россияда ишлаётган мигрантлар учун қўшимча тўловлар жорий этилиши мумкин
22:48 / 17.02.2026
Украинадаги меҳнат мигрантлари орасида ўзбекистонликлар кўплиги маълум бўлди
18:48 / 10.02.2026