Жаҳон | 12:48 / 09.02.2018
14384
3 дақиқада ўқилади

Назарбоев: «Давлат ва халқ пулларининг ўмарилиши қачон тугайди?»

Фото: Nur.kz

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев «давлат ва халқ пуллари катта миқдорда ўғирланишига» қачон чек қўйилиши борасида саволни ўртага ташлади. Бу ҳақда у 9 февраль куни ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида сўраган.

Мамлакат Миллий банки раиси Данир Акишев ҳисоботни тақдим этган. «Дельта банк»да, у ҳозир лицензиядан маҳрум этилган, кредитларнинг деярли 100 фоизи банк акциядори назоратида бўлмаган компаниялар ҳиссасига тўғри келган. Банк ҳисоботида бу акс эттирилмаган ва фақат текширувлар натижасида аниқланди. Бу банк мажбуриятларининг 60 фоизи давлат тузилмаларига яқин ҳисобларга эга эди. «РБК Банки»да кредитларнинг 90 фоизи тўрт кредит олувчига берилган, у ёки банк акциядорлари ёхуд алоқадор шахслар», - дея хабар берди у.

«Қачон биз бундай ишларга чек қўямиз? Ҳамма Аблязов раҳбарлигидаги «БТА Банк» томонидан давлат ва халқ пуллари катта миқдорларда ўмарилганини кўрди. Бутун дунё бўйлаб фош қилдик ва бу давлат пулларининг ўғриланиши эканини исботлаб бердик. Ҳозирда қандай? Банк ташкил этилди, унга ишонишди, одамлар, миллий компаниялар боришди, энди эса бу акциядорлар у ердан пуллар олиб чиқишмоқда. Миллий банк эса шунчаки кузатиб ўтирибди», - дея таъкидлаб ўтган Қозоғистон раҳбари.

Шунингдек, у бош вазир Бакитжан Сагинтаевнинг ҳисоботида танқид йўқлигига эътибор қаратган. Ҳукумат раҳбари қурилаётган уй-жойлар, агросаноат комплекси ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ютуқлар, рақамлаштириш ҳамда мамлакат иқтисодиётидаги муваффақиятлар ҳақида гапириб берди.

«Қозоғистон сўнгги 10 йилда ташқи шоклар ва жаҳон тебранишлари босими остида ривожланди. Бу оддий бўлмаган вақт эди, бироқ, бизнинг давлат фақатгина сизнинг ўз вақтида қабул қилган қарорларингиз туфайли драматик сценарийлардан қочишнинг уддасидан чиқди», - дея Назарбоевга мурожаат қилган Сагинтаев.

«Яхши ҳисобот, лекин танқид йўқ», - дея унга жавоб қайтарган президент.

Мавзуга оид