13:45 / 09.02.2018
11279

Назарбоев: Эски уйларни бузиш, ерни эса бизнесга бериш керак

Фото: Турар Казангапов

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев эски уйларни бузиш, ерни эса бизнесга бериш вазифасини топширди, деб хабар қилмоқда Tengrinews.kz. 

"Биз арзон уйлар ҳақида гапирмоқдамиз, уларни одамлар мулкига ўтиши учун қурмоқдамиз. Одамлар эса эски уйларда яшашда давом этмоқда, янгисини эса ижарага беришмоқда, бу пул топиш учун керак бўляпти. Балки, бу қайсидир жиҳатдан тўғридир… Биз эски уйларни бузишимиз керак", - деган Назарбоев ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида.

Унинг сўзларига кўра, бу масалада давлат-хусусий шерикчилик тартибини қўллаш лозим.

"Масалан, тўрт қаватли эски уй турибди, ҳозир уларнинг ёши 60-70 йилга тенг. Эски уйларни бузиш керак, ерни эса бизнесга бериш лозим. Бу фойдали. Бизнесга фойда бор. Одатда бу шаҳар марказидаги яхши ердир. Бу шаҳар қиёфасини ҳам ўзгартиради. Бундан ташқари, халққа яхши уйга кўчиш имконини беради, бу соғлиқ, халқнинг ўзини ҳис қилиши масаласи", - дея эътибор қаратган Назарбоев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев «давлат ва халқ пуллари катта миқдорда ўғирланишига» қачон чек қўйилиши борасида саволни ўртага ташлаганди.

Top