Ўзбекистон | 18:30 / 09.02.2018
17557
1 дақиқада ўқилади

Президент «Сузук ота» мақбарасини зиёрат қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев «Сузук ота» мақбарасини зиёрат қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари 2017 йил 26 май куни «Сузук ота» мажмуасида бўлиб, мақбара ва масжидни реконструкция қилиш, атрофини ободонлаштириш бўйича топшириқлар берган эди. Шу асосда бу ерда улкан бунёдкорлик ишлари давом этмоқда. Масжиднинг тарихий биноси сақлаб қолинган ҳолда атрофи кенгайтирилмоқда. 900 кишига мўлжалланган айвон қурилмоқда. Шунингдек, ҳунармандлар учун устахоналар, автотураргоҳ ва бошқа иншоотлар барпо этилмоқда. Қурилиш ишлари жорий йилнинг 1 сентябрида якунланиши мўлжалланган.

Мазкур маскан зиёрати чоғида ўтганлар хотираси ёдга олиниб, Қуръон тиловат қилинди.

Президент мажмуадаги қурилиш ишларини кўздан кечирди. Зиёратчилар учун қулайликларни янада ошириш, ҳудудни ободонлаштириш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.

Мавзуга оид