20:20 / 07.07.2019
5690

Учтепа туманида «Ҳунармандлар шаҳарчаси» иш бошлайди

Тошкентдаги Сузук ота маҳалласида зиёратгоҳ қурилаётгани сабаб бу ерда фаолият олиб бораётган ҳунармандлар учун Учтепа туманида махсус шаҳарча қурилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

«2017 йилгача маҳаллада фаолият юритдик. Ўша пайтга келиб Жаҳонгир Обидович биз билан учрашдилар, ҳамсуҳбат бўлиб, фикримизни билдилар. Агар ҳамма ҳунармандлар битта жойда бўлса, бизнинг ҳам ўз орзу-ниятларимиз бор. Ҳунаримизни бутун дунёга танитиш, шогирдларни кўпайтиришни режа қилганмиз», — дейди ҳунарманд Ахрор Тўрахўжаев.

«Ҳунармандлар шаҳарчаси» Учтепа туманидаги Журжоний маҳалласида барпо этилади. Бу ерда нафақат миллий ҳунармандчиликни ҳар томонлама ривожлантириш учун шароит тайёрланади, балки устоз-шогирд мактабини давом эттириш учун муҳит яратилади.

1,8—2 гектар жойни эгаллайдиган шаҳарчада 400 та иш ўрни яратилиб, туристик марказга айлантирилади. Ҳунармандлар устахоналари, шоурумлар қатори гастрономик туризм маркази ҳам ташкил этилади.

Top