Жаҳон | 21:54 / 10.02.2018
17323
1 дақиқада ўқилади

Дамашқ маркази миномётлардан ўққа тутилди

Фото: AFP 2018 / Amer Almohibany

Сурия пойтахти Дамашқ маркази террорчилар томондан миномётлардан ўққа тутилди. Миналардан бири “Дамароз” меҳмонхонаси ёнида, яна биттаси Умайялар майдонида портлаган. Бу ҳақда воқеа гувоҳи “РИА Новости” ахборот агентлигига хабар берган. 

“Мина “Дамароз яқинига тушди, натижада ёнғин бошланган. Яна битта мина яқин атрофдаги эстакадада, яна биттаси Умайялар майдонида портлаган”, деб маълум қилган воқеа гувоҳи.

Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

“Дамароз” маъмуриятида ахборот агентлигига телефонда мина меҳмонхона ҳудуди ортига тушгани ҳамда вазият барқарорлиги маълум қилинган. 

Бундан аввалги кунларда Дамашқнинг президент мажмуалари жойлашган тумани ўққа тутилганди. 

Мавзуга оид