Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Шимолий Корея билан музокаралар ўтказишга тайёрлигини билдирди
Фото: AP Photo / Shakh Aivazov
Вашингтон Шимолий Кореяга босим ўтказишни давом эттиради, бироқ у билан музокаралар ўтказишга тайёр, деб айтди АҚШ вице-президенти Майк Пенс.
“Максимал босим ўтказиш бўйича кампания давом этади ва янада ҳам жадалроқ бўлади. Агар гаплашмоқчи бўлсангиз, биз гаплашамиз”, деб айтган Пенс Washington Post нашрига берган интервьюсида.
Пенсдан Пхеньянга ундан санкциялар олиниши учун қандай қадамлар қабул қилиши талаб қилиниши ҳақида сўралган. “Билмайман. Шу сабабли ҳам музокаралар керак”, деб айтган Пенс.
АҚШнинг бу борадаги расмий позицияси шундан иборатки, Шимолий Корея ядровий ва ракета дастуридан воз кечиши керак, шундан кейингина Вашингтон музокараларга рози бўлади.
Мавзуга оид
11:22
Зеленский: АҚШ ва Россия урушни тўхтатиш учун бир хил талаб қўймоқда
20:59 / 21.02.2026
Трамп АҚШ Олий судида ютқазди. Энди унинг агрессив божлари бекор қилинадими?
20:42 / 21.02.2026
АҚШ ҳарбий самолётлари Европа ва Арабистондаги базалар орасида мунтазам қатнамоқда – ОАВ
13:10 / 21.02.2026