10:17 / 12.02.2018
19390
Реклама

Саратон ташхисида ва даволанишида энг илғор технология ускуналари

Фото: Acıbadem ​​​​​​​

Саратон бугунги кунда шиддатли равишда тарқалаётган жуда жиддий касалликлардан биридир. Ҳар йили миллионлаб инсонлар ўз ҳаётларида бу касалликга дучор бўлишмоқда. Бу хавфли касалликнинг даволанишида олимлар томонидан олиб борилаётган янги тадқиқотлар ва кашфиётларнинг асосий омили бўлиб ҳисобланади. Ушбу саъй ҳаракатлар натижасида ишлаб чиқилган илғор технологиялар саратон касаллигининг ташхиси ва даволаниши учун янги ресурсларни тақдим этади.

1991 йилдан буён тез равишда ривожланган ва хусусий тиббий хизмат соҳасида Туркиянинг етакчи муассасаларидан бирига айланган Acıbadem Healthcare Group’нинг ҳозирда 21 шифохона ва 16та клиникаси мавжуд. Acıbadem бугунги кунда дунёнинг иккинчи йирик соғлиқни сақлаш занжирига айланди. Ҳар йили дунёнинг турли бурчакларидан кўплаб беморлар даволаниш учун Туркияни танлашмоқда ва улар Acıbadem’ни абзал кўришмоқда. Гуруҳнинг глобал стандартларга жавоб берадиган барча шифохоналари билан бир қаторда мукамаллик даражасидаги марказлари билан ҳам ажралиб туради. Кўплаб бўлимлари билан бир қаторда 11та Саратон Маркази (Жарроҳлик, Радиотерапия, Кимётерапия), миллий ва халқаро миқёсда аккредитланган ва малакали марказлари бўлиб, ўзларининг илғор технология асбоб-ускуналари ва ўз соҳаларида катта тажрибага эга бўлган мутахассислари билан биргаликда ўз кучига куч қўшиб келмоқдадир.

Саратон билан курашишда Acıbadem қандай илғор технологияларга эга?

Acıbademда саратон билан курашишнинг дунё стандартларидаги энг кучли ва илғор технологиялари, ташхис ва даволаниш учун қўлланиладиган илғор технология асбоблари мавжуд. Ушбу мавзуда Acıbadem шифохонасининг Радиация ва Онкология мутахассиси Профессор Доктор Энис Ўзиер, саратон касаллигида илғор технология асбоблари ва уларнинг хусусиятлари ҳақида қуйидагича баҳс этади:

Фото: Acıbadem 

Радиологик ташхис усулларини ривожлантириш

Тўгри даволаниш қарори ва уни қандай йўналтириш кераклиги ҳақидаги йўл тўғри бўлган бошланғич босқичдаги радиологик ташхис орқали амалга оширилади. Тажрибали радиология ходимлари билан биргаликда, радиологик диагностика қилиш учун замонавий ва илғор технология усулларини қўллаш керак. Тасвирлаш усулларидан олинган натижалар билан онкологик беморларга ташхис қўйиш анча осонлашди.

Радиологик ташхисда қандай усуллар қўлланилади?

Саратон касаллиги ташхисида МР (Магнит-Резонанс Томография), компютеризациялаштирилган Томография (КТ), Рақамли Маммограм, Рақамли Панорамик X-Ray, Рангли Допплер, Ультратовушли ва Позитрон Эмиссия Компютеризациялаштирилган Томография (PET/KT), 3 Тесла МР каби турли хил ускуналар ишлатилади.

Фото: Acıbadem 

PET/KT нима?

PET/KT ҳозирги кунда энг самарали тасвирлаш усулларидан биридир. PET/KT ҳар хил саратон турларини аниқлай олади. Ушбу қурилма онкология соҳасида, ўсимтани ва ўсимтанинг тарқалиш даражасини аниқлаш, радиация терапиясини режалаштириш, даволанишга жавоб беришини баҳолаш ва айрим ҳолатларда мавжуд массанинг хатарли ёки хатарсиз эканлигини аниқлаш учун ишлатилади.

Даволанишнинг замонавий тeхнологиялари…

Фото: Acıbadem 

Cyberknife усули қандай амалга оширилади?

Cyberknife дунёдаги биринчи ва ягона роботик жарроҳлик тизими бўлиб, миллиметрикдан ҳам юқори сезгирлик билан саратон касаллигини даволаш учун ишлаб чиқилган. Кичик ва осон эришиб бўлмайдиган жойлардаги лезёнлар учун идеал қурилмадир. Ушбу қурилма анъанавий радиация терапияси билан даволаш мумкин бўлмаган, мураккаб жарроҳлик шарт бўлган ёки операция қилиб бўлмайдиган ўсмаларга эга бўлган беморларга умид бахш этади. Компютерда бошқариладиган ушбу робот технологияси юзлаб турли бурчаклардан радиация қўллаш учун деярли рақсга тушади ва бемор атрофида айланади. Радиация нурлари ушбу даволаш системасида мақсадга тўғри йўналтирилганлиги учун, саратон ҳужайраларига юқори дозаларда ҳам берилиши мумкин. Cyberknife саратон ўсимталарини жарроҳлик амалиёти каби олиб ташласа ҳам, атрофидаги барча тўқималарни жуда эҳтиёткорлик билан максимал даражада ҳимоя қила олади. Мунтазам жарроҳликдан фарқли ўлароқ, ушбу операцияни амалга ошириш учун умумий наркоз талаб қилинмайди. Протседурадан сўнг бемор ҳеч қандай оғриқ ҳис қилмайди ва ўша куннинг ўзидаёқ кечқурун нормал ҳаётига қайтиши мумкин бўлади. Cyberknife, мия шиши, ўпка, жигар, простата, бош ва бўйин ва ошқозон ости бези саратони ва бошқа усуллар билан даволанмайдиган кичик миқдордаги метастазларда қўлланилади.

Даволаш қанча давом этади?

Даволаниш вақти беморнинг аҳволига ва унинг олдиндан радиация олиб олмаганлигига қараб белгиланади. Ҳар бир сеанс 15дан 45 дақиқагача давом этиши мумкин. Жами сеанс 1 ва 5 оралиғида ўзгаради.

Гамма пичоқ нима?

Мия ўсимталари бўйича жарроҳлик муолажалари натижасида қолдиқ қолиши ва атрофидаги соғлом тўқималар шикастланиши мумкин. Gamma Knife, радиокимёвий қурилма бўлиб, 3,5 смъдан кам бўлган мия ўсимтасини қонсиз, оғриқсиз ва хавфли жарроҳлик муолажаларисиз даволаши мумкин. Ушбу қурилмада умумий наркоз ва операциядан кейинги интенсив терапия зарур бўлмайди. Ушбу қурилманинг номи «Пичоқ» бўлса ҳам аксинча, ҳеч қандай пичоқ эмас. Жарроҳлик пичоғи ўрнига, ушбу қурилма зарарланган ҳудудларни гамма нурлари билан йўқ қилади. Гамма пичоқ ҳам ҳавфли ҳамда ҳавфсиз мия ўсимталарини даволаш cуҳун ишлатилиши мумкин.

Даволаш қанча давом этади?

Ҳар бир даволаш сеанси ўсимтанинг ҳолатига қараб, 15-20 дақиқа ёки икки-уч соат давом этиши мумкин. Беморнинг худди ўша куниёқ уйига кетишига рухсат берилади ва кундалик ҳаётига қайтиши мумкин бўлади.

Фото: Acıbadem 

TRUEBEAM: «Барчаси биттада технологияси»

Радиотерапия талаб қилувчи барча турдаги саратон касалликларини даволаш учун ишлатилиши мумкин бўлган TrueBeam қурилмаси 0,5 мм дан кичик бўлган ўсимталарни нур билан даволайди. TrueBeam миянинг ва инсон танасидаги кичик ва хавфли органларига яқин бўлган ўсмаларнинг даволанишида энг самарали қурилмадир. TrueBeam STx нафас олиш органлари, ўпка, жигар ва кўкрак каби органлардаги ўсимталарнинг радиётерапиясида ишлатилади.

Ўзбекистондаги Acıbadem офисига мурожаат қилинг:

Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани,

Буюк Ипак Йўли мавзеси, 19 уй. Телефон: (+99 895) 144 54 45

Реклама ҳуқуқи асосида

Top