Жамият | 09:41 / 12.02.2018
15447
1 дақиқада ўқилади

Жамоа шартномаси ва жамоа келишувининг фарқи нимада?

Фото: Fotolia

САВОЛ: Биз ишлайдиган интернет-кафенинг бошлиқ ва ходимлари уларнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари ёзиб қўйиладиган ҳужжат тузишмоқчи. Бундай ҳужжатни қандай номласа тўғри бўлади: «Жамоа шартномаси»ми ёки «Жамоа келишуви»ми?

Ш.Алимов

ЖАВОБ: Бундай ҳолатда бу ҳужжат жамоа шартномаси деб номланади. Меҳнат кодексининг 29-моддасига кўра жамоа келишуви — муайян касб, тармоқ, ҳудуд ходимлари учун меҳнат шартлари, иш билан таъминлаш ва ижтимоий кафолатлар белгилаш борасидаги мажбуриятларни ўз ичига олувчи норматив ҳужжатдир.

Саволга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги юридик хизмати раҳбари Давлатназар Матрасулов жавоб берди.

Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид