14:00 / 13.02.2018
57058

Марказий банк раисининг 21 йиллик ўринбосари ишдан кетди

Алишер Валиевич Акмалов Марказий банк Раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда «Kun.uz» манбаси хабар берди.

Алишер Акмалов банк тизимида 1994 йилдан буён, банк раиси ўринбосари (бошқарув кенгаши аъзоси) лавозимида 1997 йилдан буён ишлаб келаётганди.

Ҳозирча Акмаловнинг ўрнини ким эгаллаши маълум эмас.

У 2017 йил кузида собиқ Ички ишлар вазири Адҳам Аҳмадбоев ўрнига Дзюдо федерациясига ҳам раҳбар бўлганди.

Top