Спорт | 16:45 / 15.02.2018
14290
1 дақиқада ўқилади

ФИФА рейтингида Ўзбекистон 5 поғона юқорилади

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бугун, 15 февраль куни эълон қилинган ФИФАнинг янги рейтингида 5 поғона юқорилади ва — 72-ўринга жойлашди. 

Ўзбекистон ОФК мамлакатлари орасида еттинчи ўринда. Ўзбекистондан олдинда Эрон (33), Австралия (36), Япония (55), Жанубий Корея (58), Саудия Арабистони (64) ва Хитой (68) жойлашган. 

Умумий рейтингнинг ТОП-10лигида ҳеч қандай ўзгаришлар кузатилмаган. Рейтингни Германия бошқаришда давом этмоқда, иккинчи ўринда Бразилия, учинчи ўринда – Португалия жойлашган. 

ФИФА рейтинги:  
1 (1). Германия – 1602 очка 
2 (2). Бразилия – 1484
3 (3). Португалия – 1358 
4 (4). Аргентина – 1348 
5 (5). Бельгия – 1325 
6 (6). Испания – 1231 
7 (7). Польша – 1213 
8 (8). Швейцария – 1190 
9 (9). Франция – 1183 
10 (10). Чили – 1153

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид