10:52 / 15.02.2018
7142

ССП бизнес юритиш одоби кодексини ишлаб чиқди

Фото: Our Business News

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан бизнес юритиш одоби кодекси ишлаб чиқилди. Ҳужжат корпоратив қадриятларни белгилашни назарда тутади. Уларга риоя этилиши тижорат ташкилоти ва унинг ходимларининг ишбилармонлик одобини белгиловчи ва обрў-нуфузини шакллантирувчи асосий одоб-ахлоқ принципларига содиқлигини, ташкилотнинг рақобатдошлиги ва самарадорлигини намойиш қилади. Бу ҳақда Norma.uz ёзмоқда.
 
Мазкур ишлаб чиқилган Одоб кодекси лойиҳасининг асосий мақсади ишбилармонлик одоби ва хулқ-атворининг муҳим қадриятлари, принцип, қоида ва нормаларини мустаҳкамлаш, юксак одоб стандартларига асосланган ягона корпоратив маданиятни ривожлантириш, ўзаро ҳурмат ва инсофлиликни таъминлаш, ишбилармон ҳамжамият томонидан тижорат ташкилотларига ишончни ошириш ва сақлаш, бизнесни ҳалол ва ахлоқ-одоб доирасида юритишга кўмаклашиш, суиистеъмолликлар ва қонун ҳужжатларининг бузилишини бартараф этиш ҳисобланади.  
 
Лойиҳа қуйидагиларни тартибга солувчи 8 бобдан иборат:

• бизнес юритишнинг асосий принциплари;
• ходимларнинг ўзини тутиш нормалари;
• ташкилотнинг акциядорлар, давлат органлари, жамоат ташкилотлари, ҳамкорлар, рақобатчилар ва бошқа манфаатдор шахслар билан ўзаро муносабатлари;
• коррупция, товламачиликка қарши курашиш ва манфаатлар ихтилофини бартараф этиш;
• жавобгарлик.

Top