Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралияда мамлакатдаги энг катта сузувчи қуёш станцияси ишга туширилди
Австралияда мамлакатдаги энг катта сузувчи қуёш станцияси ишга туширилди. Унинг қуввати 100 кВтни ташкил қилади. Станция оқова сувларни тозаловчи корхонада ўрнатилган ва унга 2023 йилгача тикланувчи энергияга тўлиқ ўтишга ёрдам беради. Бу ҳақда Clean Technica хабар бермоқда.
Сузувчи станция Лисмор шаҳридаги East Lismore корхонасида жойлашган. Унинг қуввати ҳозирча унча катта эмас, бироқ келгусида бу қувватни 5 мартага ошириш режалаштирилмоқда.
Оқова сувларни тозаловчи завод шаҳардаги энергияни энг кўп сарфловчи корхона бўлиб, йилига 1,57 млн кВт-соат энергия сарфлайди. Бу шаҳарда ишлатиладиган умумий электр энергиянинг 27 фоизини ташкил қилади. Станция объектнинг электр энергияга эҳтиёжини 12 фоизга қоплайди (йилига 178,5 минг кВт-соат) ва йилига 24 минг доллар тежашга имкон беради. Станцияга кетган харажатлар 11,6 йилда қопланади. Шунингдек, қуруқликда ўрнатилувчи 5 МВтли қуёш электр станцияси қуриш ҳам режалаштирилган.
Станция паст ҳароратларда ишлай олади, бу самарадорликни оширади ва буғланишни камайтиради. Сузувчи қуёш станцияси технологияси 1200 та қалқи (поплавок), 280 та қуёш фотоэлектр модули ва 15 та лангарни ўз ичига олади.
Айни вақтда энг йирик сузувчи қуёш станциялари Японияда (13,7 МВт) ва Хитойда (70 МВт) қурилмоқда
Мавзуга оид
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:52 / 29.03.2026
Ёнилғи нархи ошгани сабабли Австралиянинг икки штатида жамоат транспорти бепул бўлади
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
15:09 / 15.03.2026