Жаҳон | 14:47 / 16.02.2018
26389
1 дақиқада ўқилади
Томскда 23 ёшли аёлни пичоқлаб ўлдирган Ўзбекистон фуқароси 9 йилга қамалди
Томск суди томонидан ўзи бирга яшаган аёлни ўлдирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Россия ИИВнинг Самара области бўйича бош бошқармаси хабар берган.
Жиноят 2017 йилнинг январида содир этилган. Тергов маълумотларига кўра, 34 ёшли эркак бирга яшаган 23 ёшли аёл билан жанжалдан сўнг пичоқни олган ва аёлнинг кўкрак қисмига зарба берган. Жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Шундан сўнг эркак ўзига бошқа пичоқ билан зарбалар бера бошлаган.
Судланувчининг билдиришича, ўз хатти-ҳаракатларига аёл уни тарк этмоқчи бўлгани сабаб бўлган.
Якунда суд уни 9 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида қарор чиқарди.
Мавзуга оид
21:47 / 15.11.2024
Қотил гиёҳванд бўлган: 3 ёшли болани ўлдирган эркак устидан суд бошланди
18:12 / 09.11.2024
Бир чуқурдаги икки мурда – Пайариқдаги қотиллик тафсилоти
19:18 / 02.11.2024
Арчазордан топилган одам боши – Қўштепадаги қотиллик тафсилоти
19:02 / 31.10.2024