09:10 / 17.02.2018
21151

Тошкент вилоятида автотаъмирлаш устахоналарида профилактик рейдлар ўтказилди

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳудуддаги мавжуд 125 та автомобиль таъмирлаш устахоналарида профилактик тадбирлар ўтказди. Унга вилоят ИИБ ЙҲХ хизмати ходимлари ва кенг жамоатчилик жалб этилди. 

Хабар қилинишича, тадбирда қуйидаги мақсадлар кўзланган: 
- автомобилларнинг агрегат рақамлари туширилган двигатель, кузов ҳамда шасси рақамларини ўзбошимчалик билан ўзгартириш ёки ўчириш ҳолатларига йўл қўймаслик; 
- эскирган, фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолган автомобилларни ноқонуний бўлаклаб сотмаслик,
- йўл-транспорт ҳодисаси содир этиб воқеа жойидан қочиб кетган ва техник шикастланган, олиб қочилган ва ўғирланган автомобилларни ЙҲХ хизматларининг рухсатномасисиз ташқи кўринишини ўзгартирмаслик ҳамда таъмирламаслик, автомобиль эгаларининг тегишли рухсатномасисиз бу каби мурожаатлари юзасидан ички ишлар органларига хабар бериш лозимлиги яна бир бор эслатилиб, ахборот алмашуви йўлга қўйилди.

Фото: Тошкент вилояти ИИБ
Фото: Тошкент вилояти ИИБ
Фото: Тошкент вилояти ИИБ
Фото: Тошкент вилояти ИИБ
Фото: Тошкент вилояти ИИБ

 

Top