Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимпиадада норовирусдан касалланганлар сони ортмоқда
Пёнгчангдаги Олимпиадада норовирус инфекциясидан касалланганлар сони ортиб бормоқда. Айни вақтда бу юқумли вирусдан зарарланганлар сони 275 нафарга етган.
Вирус тарқалгани ҳақида 8 февралда маълум бўлган. Маълум қилинишича, касалланганлар Олимпия қишлоғида эмас, балки шаҳардаги ёшлар марказида яшашган.
Вирусдан энг кўп кўнгиллилар ва хизмат кўрсатувчи ходимлар жабр кўрган. Аввалроқ Олимпиададаги 1200 қўриқчи ушбу вирус сабабли ўз вазифасидан четлатилгани, уларнинг ўрнини аскарлар эгаллашгани маълум қилинган.
Олимпиада ташкилий қўмитаси вакилининг айтишича, 200 дан кўпроқ киши вирусдан халос бўла олган. Яна 50 одам карантинда қолмоқда.
Шунингдек, швейцариялик икки чанғичи вирус юқтириб олган илк спортчилар бўлди.
Вируснинг тарқалиши Олимпиадада таом тайёрлашда ишлатиладиган сифатсиз сув билан боғланмоқда.
Норовирус ўткир ошқозон-ичак касаллигини келтириб чиқаради. У юқумли бўлиб, озиқ-овқат ёки сув орқали юқади.
Мавзуга оид
18:56 / 13.05.2026
Францияда яна бир круиз кемаси вирус туфайли изоляция қилинди
22:55 / 26.03.2026
Трансгендер спортчиларга Олимпиада аёллар мусобақаларида иштирок этиш тақиқланди
23:00 / 22.02.2026
Хоккей бўйича АҚШ терма жамоаси 1980 йилдан буён илк бор Олимпиадада олтин медални қўлга киритди
22:00 / 22.02.2026