Ўзбекистон | 14:02 / 19.02.2018
34532
2 дақиқада ўқилади

20 февраль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғади

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 20 февраль куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 1-3, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, Устюрт бўйлаб кечаси 8-10 даражагача, кундузи 0-2 даражагача совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 17-22 метргача, шиддат билан секундига 23-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража илиқ, чўл ҳудудлари бўйлаб 0-5, айрим жойларда 8-10 даражагача совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол вақти-вақти билан секундига 17-22 метргача, шиддат билан секундига 23-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол вақти-вақти билан секундига 17-22 метргача, шиддат билан секундига 23-28 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид