Жаҳон | 15:39 / 19.02.2018
14677
1 дақиқада ўқилади

Астраханлик божхоначилар Ўзбекистондан келаётган поезд ичидан 100 дона қоракўл терисини топишди

Фото: Астрахань.ру

Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Қалмиқистон Республикаси ва Астрахань области бўйича Чегараолди бошқармаси ходимлари «Аксарайский» темир йўл ўтказиш пунктида тижорий мақсадда олиб ўтилмоқчи бўлинган қоракўл териси партиясини топишди.

Ўзбекистондан Россияга йўл олган йўловчи поездининг проводниги 100 дона қоракўл терисини хизмат купесида олиб ўтаётган бўлган. Юкнинг ҳужжатлари бўлмаган. Шу туфайли фуқаро ҳамда юкни чегара орқали ўтказмаслик ҳақида қарор қабул қилинди.

Ушбу ҳолат ҳақида Астрахань божхонаси хабардор этилган, деб маълум қилди Россия ФХХнинг Қалмиқистон Республикаси ва Астрахань области бўйича Чегараолди бошқармаси матбуот хизмати.

Мавзуга оид