14:44 / 19.02.2018
12022

Наманганда пичоқбозлик, икки киши касалхонага тушди

Фото: KUN.UZ

Наманган шаҳрида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 7 февраль куни соат 02:00ларда Машад МФЙ Олтитош кўчаси рақамсиз уйда яшовчи, 1983 йилда туғилган А.Н. 1-миттитуман 67-уй олдида ўзаро жанжал оқибатида маст ҳолда бўлган Охунбобоев кўчасида яшовчи, О.А.нинг кўкрак қисмига пичоқ билан ва Охунбобоев 3-тор кўчасида яшовчи М.Н.нинг пешона қисмига пичоқ сопи билан уриб жароҳат етказган.

Натижада О.А. ва М.Н. касалхонага ётқизилган. А.Н. қўлга олинган.

Top