Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роналду Раул билан тенглашиб олди
Фото: Twitter/@realmadrid
Испания чемпионатининг 24-турида «Реал» «Бетис»ни енгди. «Бенито Вильямарин» стадионида кечган учрашув меҳмонлар жамоасининг 5:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Голлардан бирини «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду урди. Бу гол португалиялик футболчи учун «Реал» сафида 264-учрашувда гол уриши бўлди. Шу тариқа, «Реал» сафида голли учрашувлар сони бўйича Роналду жамоанинг собиқ футболчиси Раул билан тенглашиб олди. Раул шу вақтгача бу борада клубнинг мутлақ рекордчиси саналарди.
Роналду «Реал» сафида 2009 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У клуб учун шу вақтгача 423 учрашувда 431 гол урган. Рауль мадридликлар сафида 1994 йилдан 2010 йилга қадар 738 ўйинда майдонга тушган ва 322 гол урган.
Мавзуга оид
13:39
«Реал»да йирик ғалаба, Италия дербисида ҳакамлик можароси. Кун ўйинлари
14:09 / 09.02.2026
«Реал» чемпионлик пойгасида қолди, «Интер», «Бавария» ва «ПСЖ» рақибларини йўқ қилмоқда
12:33 / 02.02.2026
«МЮ»да камбэк, «Сити» дарвозасига йил голи, «Реал» амаллади. Кун ўйинлари
16:33 / 30.01.2026