22:28 / 20.02.2018
74123

Айдарбек Тулепов лавозимидан озод этилди

Фото: марказда Айдарбек Тулепов

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Айдарбек Тулепов лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 2006 йилдан буён халқ тилида «​диний идора»​ сифатида юритилган - Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Айдарбек Тулепов жорий йилнинг 17 февраль куни эгаллаб турган вазифасидан озод этилган. Айни пайтда раис (муфтий) Усмонхон Алимов, унинг ўринбосари Азизжон Мансуров (Абдулазиз Мансур) ўз вазифасида қолгани айтилмоқда.

Ўтган давр мобайнида, Тулепов муаллифлигида «Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя», «ИШИД фитнаси» каби китоблар чоп этилган бўлиб, муҳокама учун кенг жамоатчиликка тақдим этилганди. У ислом дини тарихида илк пайдо бўлган диний-сиёсий фирқалар тўғрисида кўплаб рисолалар чоп эттирган.

Ҳозирча идора сайтида раҳбарият таркибидаги ўзгариш ҳақида расмий хабар берилмаган.

Top