Диний соҳа вакиллари ва расмийлар «Бағрикенглик боғи»да кўчат ўтқазишди (фото)
Бугун, 5 апрель куни «Янги Ўзбекистон» боғида ташкил қилинган «Бағрикенглик боғи»да диний соҳа пешволари ва расмийлар кўчат ўтқазишди.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан эълон қилинган суратларда маросимда президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ Термизий ва бошқа диний конфессия етакчилари иштирок этгани акс этган.


Маълум қилинишича, ушбу ишлар президент ташаббуси билан илгари сурилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.


Шунингдек, мазкур лойиҳа доирасида жорий йилнинг 1 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг баёноти ҳам қабул қилинган.


«Баёнотда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг ҳаётимизда тутган ўрни ҳақида сўз юритилиб, динимиз таълимоти асосида барчани ушбу тадбирда фаол иштирок этишга чақириш баробарида, қишлоқ-овуллармиз, маҳалла-кўйларимизни обод қилиш орқали юртимизни боғ-у бўстонга айлантириш назарда тутилган. Ушбу савобли лойиҳада юртимиздаги барча масжид-у маҳаллалар уюшқоқлик билан иштирок этиб, масжидлар ҳудудида яшил маконлар ташкил этиш ва кўчат экиш ишлари фаол давом эттирилмоқда — дейилади Мусулмонлар идораси хабарида.


Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Болаларни қўрқоқ қилиб қўймаслигимиз керак” — боғчадаги зўравонликлар ҳақида суҳбат
Жамият | 21:51
-
TikTok ўсмирлар учун чекловларни жорий этмоқда
Жаҳон | 21:50
-
13 март янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 21:32
-
Россия мамлакатга кириш тақиқланган ЕИ фуқаролари рўйхатини кенгайтирди
Жаҳон | 21:28
Мавзуга оид

20:14 / 29.05.2024
Пляжга 10 мингта пластик ўрдак: Экология вазирлиги “Янги Ўзбекистон” боғини огоҳлантирди

17:23 / 27.08.2022
Комил Алламжонов: «No photo, no video муаммоси аллақачон йўқотилиши керак эди»

17:35 / 06.08.2022
Тошкент вилоятида 10 мрлд сўмга «Янги Ўзбекистон» боғи қурилади – ҳоким фармойиши

22:00 / 17.01.2022