Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат улушларини ишончли бошқариш қиймати қандай ҳисобланади?
Молия вазирлиги ва Давлат рақобат қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2263-2, 2018 йил 15 февраль) билан Давлат улушларини ишончли бошқариш ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи ("олтин акция") бўйича давлат вакилларининг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди, деб хабар бермоқда Norma.uz.
Биринчидан, низом Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиларига хўжалик жамиятларидаги (АЖ, МЧЖ, ҚМЖ) давлат улушлари берилган ҳолларга татбиқ этилмаслиги қўшимча айтиб ўтилди.
Иккинчидан, ишончли бошқарувчилар хизматларининг қиймати ҳисобланадиган ишончли бошқарувдаги давлат улушининг номинал қиймати миқдорлари индексация қилинди. Бунда коэффициентлар ўзгаришсиз қолдирилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳисобот чораги учун давлат улушларини бошқариш бўйича хизматлар қиймати ҳисоб-китоби учун тегишли коэффициентга кўпайтириладиган ЭКИҲнинг қуйидаги қийматлари қабул қилинади:
• стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятларидаги инвестиция активларининг (тижорат банкларининг) ишончли бошқарувчилари, - ЭКИҲнинг 4 баравари, стратегик аҳамиятга эга бўлмаганлари эса – ЭКИҲнинг 2 баравари;
• стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятларидаги давлат ишончли вакиллари, ЭКИҲнинг 2 баравари, стратегик аҳамиятга эга бўлмаганлари эса – ЭКИҲнинг 1,5 баравари.
Ҳужжат 15.02.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
12:52 / 31.12.2025
Бошқарув лавозимларидаги хотин-қизлар улуши оширилади
17:31 / 28.12.2024
“Uz-Koram Kompani” МЧЖдаги давлат улуши 24 млн долларга сотилди
14:31 / 19.07.2024
Ўзбекистонда хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги улуши 35 фоизгача кўтарилди
10:14 / 01.07.2024