Исроилда Нетаньяҳунинг икки сафдоши ҳибсга олинди
Исроил полицияси мамлакат бош вазири Биньямин Нетаньяҳунинг икки сафдошини коррупцияга қарши суриштирув ишлари доирасида ҳибсга олди. Бу ҳақда Associated Press маълум қилган.
Хусусан, Исроил Алоқа вазирлиги собиқ бош директори Шломо Филбер ва Б.Нетаньяҳунинг собиқ матбуот котиби Нир Ҳефетц номи зикр этилган.
Улар мақсади ОАВда Исроил бош вазири фаолиятини ижобий ёритиш бўлган коррупцион схемада иштирок этганликда гумонланмоқда, деб хабар беради «Интерфакс».
13 февраль куни Исроил полицияси Нетаньяҳуга қарши коррупция бўйича айблов қўйишни тавсия этмоқчи экани маълум бўлганди.
Нетаньяҳуни бизнес-ҳамжамиятлар вакилларидан қимматбаҳо совғалар олиш ва ҳукумат фаолиятини яхши жиҳатдан ёритиш мақсадида нашриёт уйи эгаси билан тил бириктиришда гумонлашмоқда.
Мавзуга оид
20:40 / 16.11.2024
HRW Исроилни Ғазо секторидаги фаластинликларни мажбуран кўчирганликда айблади
09:20 / 16.11.2024
Европада яккаланаётган Исроил футболи
20:37 / 15.11.2024
Исроил Эрондаги махфий ядро лабораториясини йўқ қилди — ОАВ
08:08 / 14.11.2024