20:25 / 20.02.2018
16869

ОЧЛ. Уйда ғалаба қозониш навбати «Насаф»да

Фото: The-afc.com

Осиё чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган навбатдаги учрашув ниҳоясига етди. Унда қаршининг «Насаф» клуби БААнинг «Ал-Васл» клубини қабул қилди.

Учрашувнинг бирични бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 12-дақиқасида Игорь Голбан Лукич томонидан бурчакдан етказиб берилган тўпни дарвозага аниқ жойлаб ҳисобни очди. Ушбу гол ўйин якунига қадар ўзгармай қолди.

Натижада «Насаф» муҳим бўлган ғалабани қўлга киритиб, гуруҳда дастлабки уч очкосига эга бўлиб олди.

ОЧЛ. 2-тур
«Насаф» (Ўзбекистон) – «Ал-Васл» (БАА) 1:0 (0:0)
Гол:
 Голбан (57).

Top