АҚШ Миллий разведкаси раҳбари Россия билан рақобат ҳақида гапириб берди
АҚШ Миллий разведкаси директори Дэн Коутснинг маълум қилишича, Америка томони руслар билан терроризмга қарши кураш соҳасида ҳамкорлик қилмоқда, бироқ мамлакатлар ўртасидаги рақобатни ёддан чиқараётгани йўқ. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
«Хотиржам бўлинг, АҚШ разведка ҳамжамиятлари руслар разведкаси билан терроризмга қарши кураш соҳасида алоқада бўлиб турибди. Бу бутун Ер сайёраси бўйлаб бизнинг фуқаролар хавфсизлигини кафолатлаш учун керак. Мен ҳам, бутун разведка ҳамжамияти ҳам шу ҳолатни тўла тан оламизки, Россия кўплаб соҳаларда рақиб бўлиб қолади», - дея айтиб ўтди Коутс.
Унинг сўзларига кўра, демократик институтларга таъсир ўтказадиган, қарама-қаршиликни вужудга келтирадиган ва ишончни йўқотишга туртки берувчи кампаниялар катта ўрин тутмоқда. Коутснинг таъкидлашича, Россия томони АҚШнинг 2016 йилга сайловларга руслар аралашуви бўйича позициясидан тўла хабардор.
Мавзуга оид
13:07 / 13.10.2024
«Чекмайди ва онда-сонда озгина ичади». Камала Ҳаррис ўз тиббий картасини эълон қилди
16:29 / 12.10.2024
АҚШда радиоактив йўл қурилишига рухсат берилди
20:53 / 11.10.2024
“Орландо ва у ердаги ўзбеклар “Милтон” тўфонидан жабр кўрмади” — Соҳиб Аббосхон
15:57 / 11.10.2024