Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда “Тун” тадбирлари ўтказилмоқда
Андижон вилоятида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида ташкил этилган “Тун” тадбирларини янада самарали бўлишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳар кунги “Тун” тадбирларига 116 та йўналишда жами 847 нафар ходим жалб қилинган бўлиб, шулардан 587 нафарини жамоат ташкилотларининг вакиллари ташкил этади.
Биргина Андижон шаҳри ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича, Андижон шаҳар ИИБдан 26 нафар, патрул пост хизмати йўналиши бўйича 75 нафар, Миллий гвардиядан 15 нафар, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан 5 нафар ходим ва 83 нафар жамоатчилик ҳамда Ёшлар иттифоқининг 15 нафар вакили тунги хизматга жалб этиб келинмоқда.
Тунги хизмат давомида кўнгилочар жойлар, бозорлар, фуқаролар кўп тўпланадиган масканлар назоратга олиниб, 12 та автопатруль, 20 та пиёда патруль, 10 та отлиқ патруль, 10 та хизмат ити, 2 та автобус, 5 та халқа автопатруль ҳамда “Ўзавтодарётранс” агентлиги томонидан ажратилган 15 та “Дамас” автомашинаси йўналиш бўйича хизматга чиқарилмоқда. Ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар самарасидан Андижон шаҳри ҳудудида кўплаб содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олди олиняпти.
Ўтган давр мобайнида содир этилган оғир ва ўта оғир, аҳоли орасида шов-шувга сабаб бўлган ва криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи жиноятлар имкон қадар ўша куни ёки эртасигаёқ туман прокурори, ИИБ бошлиғи, маҳалла фаоллари, хотин-қизлар қўмитаси ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилинмоқда.
KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон