Спорт | 11:32 / 22.02.2018
5738
1 дақиқада ўқилади

Баскетбол клуби эгасига ўйинларни ютқазиб бериш чақириғи учун катта жарима солинди

Фото: Марк Кьюбан

Миллий баскетбол уюшмасининг (МБУ) “Даллас Маверикс” клуби эгаси Марк Кьюбан чемпионат ўйинларини ютқазиб бериш чақириғи учун 600 минг долларлик жаримага тортилди. 

Кьюбан ўйинчиларга мусобақа жадвалида энг паст ўрин олиб, 2018 йилдаги янги ўйинчиларнинг илк танлови учун юқори имкониятларни олиш учун ўйинларни ютқазиб беришни тавсия қилган.   

ESPN телеканали маълумотларига кўра, МБУ Кьюбаннинг бу чақириғини “ташкилотга зиён етказувчи” деб топиб, унга жарима солган.

Жорий чемпионатда “Маверикс” Ғарбий конференцияда 58 та ўйиндан 18 тасида ғалаба қозонган ҳолда, охирги ўриндан битта олдинги – 14-ўринни эгалламоқда.

Клубга янги ўйинчиларни танлаш (драфт) ҳуқуқини қўлга киритишда мавсумда энг ёмон натижалар кўрсатган клубларга устунлик берилади. Бу бўш клубларга истиқболли янги ўйинчилар билан кучайиш имконини бериш учун амалга оширилади.   

Мавзуга оид