Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Руслан Давлетов баскетбол федерацияси раиси лавозимидан кетди, унинг ўрнини Илҳом Маҳкамов эгаллади
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон баскетбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда федерацияга янги раис сайлаш кун тартибидаги асосий масала бўлди.
Бошқа ишга ўтгани сабабли Ўзбекистон баскетбол федерацияси раиси лавозимида ишлаб келган Руслан Давлетов ўз хоҳишига кўра ёзган аризаси кўриб чиқилди ва делегатлар томонидан қаноатлантирилди.

Шундан сўнг йиғилиш кун тартибидаги асосий масалага ўтилди. Унда Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг номзоди Ўзбекистон баскетбол федерацияси раиси лавозимига таклиф этилди ва конференция иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланди. Шу тариқа Илҳом Маҳкамов Ўзбекистон баскетбол федерацияси раиси этиб сайланди.
Илҳом Маҳкамов 1979 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Узоқ йиллардан бери коммунал соҳада, хусусан, «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг бош директори, Вазирлар Маҳкамаси Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири ишлаган. 2021 йилдан транспорт вазири лавозимида фаолият юритяпти.
Мавзуга оид
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
18:26 / 03.06.2026
Йил охиригача Бухоро-Урганч-Хива йўналишида замонавий электропоездлар қатнови йўлга қўйилади – транспорт вазири
09:21 / 19.03.2026
Ғирромчи суғурта компанияси ва баскетбол афсонасининг мардлиги
23:25 / 12.11.2025