Миллий баскетбол уюшмаси тарихида ўйинчи билан рекорд қийматдаги шартнома тузилди
Миллий баскетбол уюшмасининг охирги 2 мавсумининг энг қимматли ўйинчиси (MVP), грециялик баскетболчи Яннис Адетокунбо “Милуоки Бакс” клуби билан 5 йиллик шартнома тузди. Инсайдерлик маълумотларига кўра, 26 ёшли ҳужумчи клубдаги 5 йиллик фаолияти давомида 228,2 млн доллар ишлаб топади.
Бунгача МБУда рекорд шартнома “Вашингтон Уизардс” ўйинчиси Расселл Уэстбрукда бўлган. У умумий қиймати 206,8 млн долларлик 5 йиллик шартнома тузган.
“Бу менинг уйим, менинг шаҳрим. Мен кейинги 5 йил “Милуоки”нинг бир қисми бўлишимдан бахтиёрман”, деб таъкидлаб ўтган Адетокунбо.
211 сантиметрли ҳужумчи “Милуоки” учун 2013 йилдан бери ўйнаб келади. У МБУдаги фаолияти давомида 4 марта Барча юлдузлар учрашувида (2017-2020 йиллар) иштирок этган.
7 та мавсум давомида Адетокунбо бир ўйин учун ўртача 20,1 очко, 4,3та узатма, 1,2та тўпни олиб қўйиш ва 1,3та блок-шот тўплаган.
Мавзуга оид
13:48 / 15.06.2023
Руслан Давлетов баскетбол федерацияси раиси лавозимидан кетди, унинг ўрнини Илҳом Маҳкамов эгаллади
00:15 / 29.10.2020
АҚШнинг “Юта Жаз” баскетбол клуби 1,6 миллиард долларга сотилади
08:01 / 27.01.2020
Баскетбол афсонаси Коби Брайант ҳалок бўлди
22:29 / 15.09.2019