01:30 / 22.02.2018
15012

Ла Лига. "Реал" қолдирилган ўйинда ғалаба қозониб, 3-ўринга чиқиб олди

Фото: AFP

Испания чемпионати 16-турининг "Леганес" ҳамда "Реал Мадрид" ўртасидаги қолдирилган ўйини ўтказилди. "Бутарке" стадионида кечган учрашув 1:3 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди. 

Ҳисобни 6-дақиқада Бустинсанинг голи эвазига майдон эгалари очишди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, Васкес ҳисобни тенглаштирди. 29-дақиқада Каземиро "Реал"ни олдинга олиб чиққан бўлса, 90-дақиқада Рамос пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасининг ишончли ғалабасини таъминлади. 

Ушбу ўйиндан сўнг, "Реал" 48 очко билан 3-ўринга кўтарилиб олди. "Леганес" эса 29 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди. 

16-тур, қолдирилган ўйин. 

Леганес – Реал Мадрид 1:3 (1:2, 0:1)

Голлар: 1:0 – 6 Бустинса, 1:1 – 11 Васкес, 1:2 – 29 Каземиро, 1:3 – 90, пенальти Рамос.
Леганес – Куэльяр, Бустинса, Рико, Тито, Сиовас (Мантовани, 46), Пирес, Гумбау (Перес, 46), Эрасо, Эль-Жар, Рамос (Амрабат, 72), Бовю.
Реал Мадрид – Касилья, Варан, Тео, Карвахаль, Рамос, Каземиро, Ковачич (Себальос, 90), Иско (Льоренте, 87), Васкес, Асенсио, Бензема (Бэйл, 76).
Огоҳлантиришлар: Рико (51), Рамос (57), Куэльяр (85), Перес (86).

Top