Испания чемпионатининг кечаги тури қизиқарли ва курашларга бой ўйинларга бой бўлди.

«Реал» – «Атлетико» 3:2
Голлар: Лукман, 33 (0:1). Винисиус Жуниор, 52 – пеналти (1:1). Валверде, 55 (2:1). Молина, 66 (2:2). Винисиус Жуниор, 72 (3:2)
«Реал»: Лунин, Рюдигер, Ҳаусен, Гарсия, Карваҳал (Александр-Арнолд, 64), Тшуамени, Питарч (Мбаппе, 64), Арда Гулер (Беллингҳэм, 74), Валверде, Винисиус Жуниор (Каррерас, 87), Диас (Камавинга, 74)
«Атлетико»: Муссо, Ганцко, Ле Норман (Хименес, 46), Руджери, Лиоренте, Кардозо (Молина, 57), Коке, Лукман (Сёрлот, 57), Симеоне (Баэна, 71), Гризманн (Гонсалес, 57), Алварес
Огоҳлантиришлар: Питарч, 63 – Кардозо, 27. Руджери, 36. Ганцко, 61. Лиоренте, 68
Четлатиш: Валверде, 77

Турнинг марказий учрашувида “Реал Мадрид” ўз майдонида “Атлетико Мадрид”ни қабул қилди. Шиддатли ва муросасиз кечган баҳсда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув давомида ҳар икки жамоа ҳам фаол ҳужумлар ташкил этди, аммо якунловчи дақиқаларда “Реал” устунроқ ҳаракат қилди.

«Барселона» – «Райо Валекано» 1:0
Гол: Араухо, 24 (1:0)
«Барселона»: Гарсия, Кубарси, Х. Мартин, Жоау Канселу (Эспарт, 90), Араухо, Педри, Бернал (Касадо, 61), Фермин Лопес (Олмо, 61), Рафиня, Ямал (Рэшфорд, 82), Левандовски (Торрес, 46)
«Райо Валекано»: Баталя, Сисс, Лежен, Чаваррия, Рацю, Диас (Лопес, 59), Валентин (Эспино, 46), Херард Гумбау (Де Фрутос, 59), Фран Перес (Камельо, 82), К. Мартин (Алваро Гарсия, 46), Палазон
Огоҳлантиришлар: Рафиня, 8. Ямал, 26. Кубарси, 72 – Валентин, 34. Фран Перес, 65. Сисс, 67. Палазон, 88

Яна бир муҳим ўйинда “Барселона” ўз майдонида “Райо Валекано”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Каталония клуби қийин кечган баҳсда муҳим уч очкони қўлга киритиб, турнир жадвалидаги позициясини мустаҳкамлашга ҳаракат қилди.

Шунингдек, қизиқарли ўйинлардан бирида “Алавес” меҳмонда “Селта”ни 4:3 ҳисобида енгди. Бу баҳс турнинг энг драматик тўқнашувларидан бирига айланди. “Атлетик Билбао” эса ўз уйида “Бетис”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, навбатдаги муҳим ғалабани расмийлаштирди.