Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги бошқа аэропортлар ҳудудида ҳам «очиқ осмон» режими жорий этилади
Ўзбекистондаги Андижон, Нукус ва Навоий аэропортларида ҳам «Очиқ осмон» режими жорий қилиниб, сайёҳларга кенг эркинлик яратилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 22 февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Шунингдек, виза режими бекор бўлган давлатлардан қатновлар сони оширилади, Тошкент шаҳридан ташқари Бухоро, Самарқанд, Урганч, Навоий ва Қарши шаҳарларига ҳам тўғридан-тўғри рейслар очилади.
Бундан аввалроқ, Шавкат Мирзиёевнинг «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида «Қарши» халқаро аэропортини «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси таркибидан чиқариш ва унинг ҳудудида «Очиқ осмон» режимини жорий этиш, шу жумладан, лоукостер авиакомпанияларини жалб қилиш белгиланганди.
Бундай режимга кўра, аэропорт исталган авиакомпания самолётларини қабул қилиши мумкин бўлади.
Мавзуга оид
12:04 / 11.09.2022
Тошкентдан Термизга учган самолёт Бухоро аэропортига йўналтирилди
21:32 / 01.11.2021
Россиянинг носозликка учраган самолёти Бухоро халқаро аэропортида таъмирланди
12:51 / 28.04.2021
Бухоро аэропортига янги директор тайинланди
00:55 / 17.02.2018