Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдан Термизга учган самолёт Бухоро аэропортига йўналтирилди
Uzbekistan Airways’нинг Тошкентдан Термизга учган самолёти Бухоро аэропортига йўналтирилди. «Новости Ташкентского неба» Telegram-канали хабар беришича, HY-065 йўловчи рейси Термиз аэропортидаги ноқулай об-ҳаво шароити — кучли шамол ва чанг бўрони туфайли Бухоро шаҳридаги захира аэропортга йўналтирилган. FlightRadar24 маълумотларига кўра, 11 сентябр куни соат 7:40 да учган самолёт соат 9:00 да Бухоро аэропортига қўнган.

Uzbekistan Airways матбуот хизмати ҳам ҳолат юзасидан маълумот берди.
Авиакомпания 11 сентябр куни Тошкент—Термиз йўналиши бўйича HY-065 рейси Термиз шаҳридаги об-ҳаво шароити (кучли қум шамоли) туфайли ўз йўналишини ўзгартириб, Бухоро халқаро аэропортига қўнганини тасдиқлади.
Қайд этилишича, ҳозирда 124 нафар йўловчи Бухоро халқаро аэропортида бўлиб турибди. Термиз шаҳрида об-ҳаво ўзгариши билан HY-065 авиақатнови белгиланган йўналиш бўйича амалга оширилади.
«Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
15:10
UzAirways йўловчилари рейсга кечикканда, қайтиш чиптаси бекор қилинмайдиган бўлди
08:40
2026 йилдан Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports носоҳавий харажатларни молиялаштирмайди
18:12 / 28.01.2026
Uzbekistan Airways борткузатувчилар учун янги либос намуналарини тақдим этди
17:58 / 21.01.2026