14:46 / 24.02.2018
14984

6 кунлик чақалоқни сотаётган аёл қўлга олинди

Фото: Fotolia

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, Гулистон шаҳрида 20 февраль куни Янгиер шаҳар “Маърифат” МФЙ Б.Машраб кўчасида яшовчи, 1977 йилда туғилган А.К. Ховос тумани “Дўстлик” МФЙ Шохбекат кўчасида яшовчи, 1993 йилда туғилган С.Қ.нинг 2018 йил 17 февраль куни туғилган қиз фарзандини 3.минг АҚШ долларига сотган вақтида қўлга олинган.

Top