Ўзбекистон | 13:20 / 25.02.2018
66827
1 дақиқада ўқилади

Бош прокуратурада яна ўзгариш бўлди

Акмалхўжа Юсупович Мавлонов Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи этиб тайинланди. Бу маълумот «Kun.uz» манбаси томонидан тасдиқланди.

Адлия катта маслаҳатчиси Акмалхўжа Мавлонов илгари Хоразм вилояти прокурори лавозимда фаолият юритган.

Бундан аввалроқ Эркабай Аминович Таджиев бош прокурорга биринчи ўринбосар, Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов бош прокурор ўринбосари бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид